«Қўрқув» (ҳикоя) [Viktor Gyugo] |
Франсиядаги сиёсий тузумни ағдариб, ҳокимият бошига келишни ўзига мақсад қилган бир қанча бир-бирига қарама-қарши гуруҳлар бутун Парижни қамал қилган. Кун-у тун Париж кўчаларида тинимсиз қурол ўқлари изғир, ўқлар зарбига уй деворлари бағри қалқон эди. Гўё дод солганча деворлар тўкила бошлар, дераза ойналари парчаланиб, гўдакдек чинқирарди тинмай. Ана шундай нотинч даврнинг кунларидан бирида жажжи бир болакай уй деворларига биқинганича ўта эҳтиёткорлик билан кетиб борар, ортига эса матога ўраб қўйилган ниманидир яширганича ўзи билан олиб олганди. Кўчанинг ҳар бир ерига эҳтиёткорлик билан кўз югуртираркан, шундан кейингина аста қадам ташларди. Бу ҳолни синчиковлик билан кузатиб турган бир неча ўспирин ёшдаги болакайлар уни мазахлаганча қичқира бошлашди: «Қуёнюрак!» Шунда икки ўспирин бола болакайнинг икки қўлидан торта бошлайди, яна бири эса унинг ортидан туртганча кўчанинг қоқ ўртасига судраб келишади. Болакай типирчиларкан:»Қўйиб юборинглар!»- дея қичқирарди. - Сен қўрқоқсан! Қуён юрак!, - дея болакайни ҳақорат қилишади. Шу он кутилмаганда қаердандир милтиқдан отилган дайди ўқлардан бири ғўнғиллаб келиб болакайнинг боғлиқ тугунига урилади. Тугун ичида эса нимадир тарсиллаб синиб кетади. «Нима қилиб қўйдинглар! Энди дадамга ейишлари учун нима олиб бораман?», -дея ҳўнграб йиғлаб юборади болакай. - Даданг қаерда? - ҳайратда сўрашади болалар. - Мудофаа деворлари ортида, урушда. Уйимиздаги сўнгги ушоққача унинг хузурига элтмоқчи эдим. Шу сўзларни аччиқ ўкинганча айтаркан, болакай ҳуштак чалиб дайдиётган ўқлар тўфонига қарамай сочилиб кетган картошка ва нон бўлакларини териб олди, сўнг ҳеч бир ҳадиксиз мудофаа деворлари ортига, дадасининг ҳузурига шахдам қадам ташлаб йўлида давом этади. |
№ | Mualifning boshqa asaralari |
---|---|
1 | «Qoʻrquv» (hikoya) [Viktor Gyugo] 709 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62430 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57898 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40505 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36644 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23313 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23180 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21840 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19542 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18663 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14486 |